"Казань Экспо" халқаро кўргазмалар марказида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Маросимда бир қатор мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг тантанали қабул маросими ўтказилди.

Эртага, 24 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.