“Делта варианти эмланган одамларга юқишда давом этади. Ва бу ҳақиқатан ҳам шуни англатадики, кимдир ҳали эмланмаган бўлса, у вирусга муқаррар дуч келади ... ва бизда бу узатишни тўхтатиш учун ҳеч қандай восита йўқ”, деди у.

Мавжуд вакциналар COVIDдек жиддий касаллик ва ўлимнинг олдини олишда жуда самарали бўлса-да, тўлиқ эмланган одамнинг COVID-19ни қайта юқтириб олишидан ҳимоя қила олмайди.

Оммавий иммунитет тушунчаси аҳолининг кўпчилиги эмлаш орқали ёки олдинги инфекция натижасида иммунитетга эга бўлиб, бу ўз навбатида юқумли касалликлардан билвосита ҳимоя қилишини англатади.

Лондон Империал коллежининг яқинда ўтказилган React тадқиқоти маълумотларига кўра, тўлиқ эмланган 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамларда эмланмаган одамларга қараганда инфекция хавфи тахминан 49 фоиз паст бўлади. Инфекция бор-йўғлигини аниқлаш учун топширилган тест агар агар  ижобий натижа кўрсатса, вирус миқдори тахминан ярим фоизни ташкил қилади.

Шу кунга қадар Буюк Британия аҳолисининг қарийб 75 фоизи икки босқичда эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид Буюк Британиянинг энг ҳимоясиз аҳоли гуруҳини COVIDга қарши эмлаш келаси ойнинг бошиданоқ бошланиши режалаштираётганини айтди. Унинг маълум қилишича,  бу гриппга қарши эмлаш билан бирга, бир вақтнинг ўзида ўтказилади.

Профессор Полларднинг сўзларига кўра, агар эмлаш натижасида пайдо бўлган антитаначаларнинг даражаси пасайган бўлса ҳам, бизнинг иммун тизимимиз эмлашни ўнлаб йиллар давомида эслаб қолади ва агар вирусга дуч келса, маълум даражада ҳимоя қилади. “Демак, ҳозир ваҳима қўзғашга ҳеч қандай асос йўқ. Коронавирус жиддий касалликка айланиши муаммосини кўрмаяпмиз” — деди у.