Карамнинг мазкур тури таркибида сульфорафан мавжуд бўлиб, организмда саратон ҳужайралари тарқалининг олдини олади ҳамда қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, мазкур сабзавот вирусларга, хусусан, коронавирусга ҳам қарши яхши самара беради.

Олимлар сичқонлар устида тадқиқот олиб бориб, сульфорафан туфайли вируснинг зарар етказиши ва кўпайиши камайганини исботлади.

Мазкур модда брокколидан ташқари шолғом, редискада ҳам кам миқдорда бўлса ҳам мавжуд.

Мутахассис брокколини кунлик рационга киритишни тавсия қилди, дейилади ria.ru сайтида.