Ихтиро тананинг нормал функцияларини тиклаш ҳамда бронхопулмонер тизимнинг функционал ҳолатини нормаллаштириш учун мўлжалланган.
Биологик фаол қўшимча таркибига иммун тизими бронхопулмонер тизимида юзага келадиган индивидуал патологик жараёнларнинг оқибатларини бартараф этишга ёрдам берувчи ва организм ҳимоясини оширадиган ўсимликларнинг қуруқ экстрактларини ўз ичига олади.
Мазкур восита организмдаги муҳим моддалар етишмаслигини тўлдиришга қаратилган антиоксидант, йўталга қарши таъсирга эга, бронхопулмонер касалликларни комплекс даволашда фойдаланишда қўлланилади.
Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро муаллифларига "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги қонунга кўра ИАП 06712 рақамли патент берилди.