Тадбир Давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган табрикни битирувчи ўғил-қизларга етказиш билан бошланди.
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида барча мактабларда кўтаринки кайфиятда ўтди.
Йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди.
Шунингдек, турли кўрик-танловларда ютуқларга эришган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
Жорий йилда 10118 та мактабни 391 568 нафар битирувчи тамомлади.