Президентимиз раислигида 17 июль куни ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан бу ҳажмни 400 минг тоннага етказиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Амалга ошириладиган чора-тадбирларни шу асосда ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Айниқса, суюлтирилган газни етказиб беришда олис, тоғли ҳудудлардаги аҳолини алоҳида эътиборга олган ҳолда, маҳсулотни ўз вақтида ва етарли ҳажмда етказиб бериш, суюлтирилган газ захирасини шакллантириш, унинг инфратузилмасини ва етказиб бериш техникаларини тайёрлаш ҳамда мазкур куз-қиш даврида узлуксиз жараённи таъминлаш бўйича алоҳида сўз юритилди.

Бугундан бошлаб соҳадаги вазифалар ва кўзда тутилган ишлар қайтадан кўриб чиқилиб, куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланади. Олдимизда турган ишлар тўлақонли амалга оширилиб, халқимизни куз-қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади.

Баҳодир ЭШМУРОДОВ,

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси