Италиялик афсонавий дарвозабон, айни пайтда “Парма” шарафини ҳимоя қилаётган 45 ёшли Жанлуижжи Буффон футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

У фаолиятини “Парма”да бошлаган эди. Кейин  узоқ йиллар “Ювентус” сафида тўп сурди. 2018 йилда Францияга йўл олиб, ПСЖ шарафини ҳимоя қилди ва бир мавсумдан сўнг ўзининг дастлабки клуби “Парма”га қайтди.

Буффон 176 марта миллий жамоа сафида майдонга тушган. Беш марта жаҳон чемпионатида, тўрт марта Европа чемпионатида, яна кўплаб халқаро турнирларда иштирок этган.