Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 27 кун давомида хушовоз қорилар томонидан тиловат қилинган Қуръони карим хатм қилиниб, масжидларда хатмонадан кейин жамоат бўлиб дуолар қилинади.

Уламолар таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан кейин қилинган дуо ижобат бўлади. Чунки Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат ҳисобланади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: «Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор». Шу боис Қадр кечасида, айниқса, хатми Қуръондан кейин қилинадиган дуоларнинг қабул бўлишига умид қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси барчани масжидлардаги хатмонада иштирок этишга чақириб, Қадр кечасининг фазилатидан баҳраманд бўлишни тавсия этди.