Кун давомида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Унда Одилжон Аслонов, Абдумалик Халаков, Мадияр Саидраҳимов ва Райҳона Қодирова каби боксчиларимиз кейинги босқич йўлланмаси учун баҳслашади. 

Эслатиб ўтамиз, кечаги кун баҳсларида боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов италиялик Скиасса Томмосага қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ номаълум сабабга кўра, рақиб жангга чиқмади. Дўсматов автоматик тарзда ғалабани қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олди.

Қизлар ўртасида -52 вазнли Турсуной Раҳимова қозоғистонлик рақибасини мағлубиятга учратди.

-63,5 килограмм вазн тоифасида Мужибилло Турсунов "Странжа"даги иккинчи жангида қозоғистонлик рақибидан устун келди. 

-57 килограмм вазнли Сетора Турдибекова ҳам қозоғистонлик рақибасидан устун келди. 

-69 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Раҳмонов италиялик боксчига қарши рингга кўтарилди ва ғалабага эришди.

Манба