Олий таълим вазирлигининг маълум қилишича, абитуриентлар бугун, соат 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари ёки (тўлов амалга оширилган бўлса ҳам) маълумотларига ўзгартириш киритишлари мумкин. 26 июндан бошлаб маълумотларни таҳрирлаш имконияти ёпилади.

Шу муносабат билан Олий таълим вазирлиги абитуриентларга қуйидагиларни тавсия этди.

  • Рўйхатдан ўтишни кечиктирмасдан, имкон қадар эрта якунлаш;
  • Фанлар мажмуаси (кетма-кетлиги), таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлашда хатоликларга йўл қўймаслик;
  • Халқаро сертификатларини тизимга имкон қадар эртароқ юклаш;
  • Тест синови учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш (имтиёзга эга бўлганлар бундан мустасно);

Вазирлик томонидан барча киритилган маълумотлар ва тўлов ҳолатини шахсий кабинет (қайд варақаси) орқали текшириб чиқиш кераклиги эслатилди.

my.uzbmb.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтилади.