Фото: Ҳамдам Шараҳмедов.

Республика бўйича шамол 15-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.