Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонли кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, жанубда 40-42° гача; шимолда 30-35° бўлади.
🔹Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35° бўлади.
🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.