Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.