Бу йилиги Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг ўзига хос томони шундаки, икки Англия клуби икки Испания жамоасига қарши курашмоқда. Кеча биринчи баҳсда Англиянинг “Манчестер Сити”си Испаниянинг “Реал”ини мағлуб этганидан хабардорсиз. Бугун эса “Ливерпуль” “Вильярреал”ни қабул қилади.
Мутахассислар бу баҳсда англияликларнинг ғолиб чиқишини башорат қилаётган бўлсаларда, матч қизғин курашлар билан ўтиши аниқ. Чунки “Вильярреал” ҳам анойи клуб эмас. Испанлар ярим финалгача бўлган ўйинларда Европа грандлари – Туриннинг “Ювентус” ва Мюнхеннинг “Бавария” жамоаларини турнирдан чиқариб юборишди. Хуллас, бугунги баҳс ҳам кескин курашлар остида ўтиши аниқ.