Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятлари бўйича кечга тамон бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 

Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ, баъзи жойларда 12-14° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.