Форум доирасида икки мамлакат таълим ташкилотлари, етакчи компаниялари ўртасида фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш, шунингдек, муҳандислик-технологияси, энергетика, кимё саноати соҳаларида кадрлар тайёрлаш, малака ошириш, илмий ва инновацион фаолиятдаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказилади.
Анжуман ялпи мажлисида икки давлат раҳбарларининг форум иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилади.
Форумнинг дастлабки иши мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан Россия ишлаб чиқариш секторлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш доирасидаги музокараларга бағишланиб, сўнг шўбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.