“Правда Востока” газетаси Ўзбекистондаги энг кекса ижтимоий-сиёсий нашр саналади.
Газета 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган. 1924 йилдан “Правда Востока” дея номланган газета 1975 йилдан буён ҳар куни нашр этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги қарори билан “Правда Востока” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси номи “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” давлат корхонаси деб ўзгартирилди ҳамда иккала газета битта таҳририятга бирлашди.
Бугун газетанинг 30 мингдан ортиқ (30100)-сони ўқувчилар қўлига етиб борди.
Газета ўтган йиллар давомида мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўз ўқувчиларига узлуксиз етказиб бераётган нашр бўлиб, бугун медиаконвергенция асосида замонавий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали бутун дунёга ахборот тарқатмоқда.
“Правда Востока” газетасининг 106 йиллик юбилей байрами билан Таҳририят жамоасини, шу газетада меҳнат қилган устоз журналистларни, фахрий ҳамкасбларимизни муборакбод этиб, бирлашган Таҳририят жамоасига куч-қувват, ижодий муваффақиятлар тилаймиз.
Бугун “Правда Востока” газетаси 106 ёшга тўлди
Газета 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган.
Наманган шаҳрида Халқ қабулхонаси ходими пора билан ушланди
- Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форуми бошланди
- Тошкентда 60 мингга яқин одамни онлайн қиморга жалб қилган гуруҳ фош этилди
- Оҳангарон шаҳридаги боғчада 3 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
- Ҳиндистонда кучли ёмғир ёғиши оқибатида 80 нафардан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди
- 2026 йил январь-август ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,7 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилган
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади