2024 йил 19 январь соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди, СанEҚваН 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 55,8 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 11,1 марта ошди (5 мкг/м3).
Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,7 мг/м3 ни ташкил этди, СанEҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.