Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, ФАО Бош директори Цюй Дунъюй, БМТ Бош Котибининг 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари Саммити бўйича Махсус вакили А. Калибата, Халқаро электр алоқа уюшмаси Бош котиби Ч.Хуолинь, Европа иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Я.Войцеховский, 14 та давлат, жумладан, Албания, Озарбайжон, Грузия, Исроил, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Македония, Молдова, Польша, Тожикистон, Туркманистон, Туркия қишлоқ хўжалиги вазирлари қатнашади. Яна 10 та мамлакат вазирлар ўринбосарлари даражасида кўрсатилган.
Анжуман йиғилишига кузатувчи сифатида минтақавий, минтақалараро ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари таклиф этилади. Тадбир икки йилда бир маротаба ўтказилади. Европа учун минтақавий анжуманнинг аввалги сессиялари Воронеж шаҳрида (Россия), Анталья шаҳрида (Турция) ва Бухарест шаҳрида (Руминия) мувофиқ равишда 2018, 2016 ва 2014 йилларда ташкил этилган.