Аслида, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ваколати муддати 2024 йилгача белгиланганди.
Мамлакатдаги энг юқори лавозимни эгаллаш учун 9 номзод даъвогар. Улар орасида амалдаги президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ҳам бор.
Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йил февраль ойи ўрталарида "ёшларга йўл очиб бериш лозимли"гини таъкидлаганди.
Маълумотларга қараганда, ҳозирги етакчи сайловдан кейин парламент юқори палатаси раҳбарлигида қолиш ниятини билдирган.