Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг мезбонларга қарши иккинчи халқаро ўртоқлик учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:30 да Ланфан шаҳридаги Хитой терма жамоалари базасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал бўлиб ўтган биринчи учрашувда Тимур Кападзе шогирдлари рақибларини 3:1 ҳисобида таслим этишганди. Ўша учрашувда жамоамиз таркибида Маҳмуд Маҳамаджонов, Умарали Раҳмоналиев ва Алишер Одилов ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишганди.

Фарҳод Нишонов бошқарувидаги U-18 жамоамиз эса бугун йиғин доирасида Туркияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 

Биринчи учрашувда жамоамиз ҳудди акалари каби зафар қучган: Муҳаммадали Ўринбоевнинг дубли ва Муроджон Комиловнинг голлари ёшларимизга 3:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди. 

Ўзбекистон – Туркия 19 июнь.

 «Локомотив» стадиони. 19:00