Юртимизда Футбол бўйича U 23 Осиё кубоги-2022 мусобақалари давом этмоқда. Кеча “D” гуруҳида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Япония ва Саудия Арабистони футболчилари 0-0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, Бирлашган Араб Амирликлари ёшлари тожикистонликларни 2-0 ҳисобида мағлуб этишди.
Бугун “А” ва “В” гуруҳида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. “А” гуруҳида юртдошларимиз Эрон термаси, туркманистонликлар эса Қатар термаси билан учрашади. “В” гуруҳида Австралия – Иордания ҳамда Ироқ – Қувайт баҳслашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси икки турдан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал этиб бўлган.