Тадқиқот йўналишларидан бири бу микробларнинг ўзи ва уларнинг қаршилик учун жавоб берадиган генлари қисмларининг миграция механизмлари. Франциянинг Лавал ва Клермон-Овернь университетлари тадқиқотчилари гуруҳи уларни энг ақлбовар қилмайдиган жойда – булутлар ичида топдишди.

Тадқиқот икки йил давомида Франциянинг Марказий тоғ массиви минтақасида, 1465 метр баландликдаги Пюи-де-Дом об-ҳаво станциясида ўтказилди. Бу қитъанинг турли қисмларидан келган ҳаво оқимлари ўзлари билан турли булутларни олиб келадиган “чорраҳа”дир. Атмосферадан олинган намуналарда микробларнинг концентрацияси литрига 8000 ни ташкил этди, шунингдек, худди шу ҳажмда олимлар бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигини таъминлайдиган 21800 ген қисмларини ҳисоблашди.

Булутларнинг бактериал таркиби жуда хилма-хил бўлиб чиқди: масалан, қуруқликдаги булутларда чорвачиликда ишлатиладиган моддаларга чидамли бактериялар устунлик қилди. Олимлар буни мазкур бактериялар ўсимлик ва тупроқ юзасида яшаши, улар чанг билан бирга шамол таъсирида олиниши билан боғлиқлигига эътибор қаратишди. Бироқ океан булутларида қаршиликка эга бошқа турдаги бактериялар мавжуд эди.

Ҳаво оқимларини кейинги ўрганиш ишлари антибиотикларга чидамли микробларнинг асосий манбаларини аниқлашга ёрдам бериши керак. Булутлардаги генларнинг концентрацияси ердагилардан кам эмас, шунинг учун тадқиқот самарали бўлиши кутилмоқда. Эҳтимол, бу хавфли бактерияларни енгиш учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин, дейилади techcult.ru сайтида.