Таъкидлаш жоизки, мазкур кампус 10,5 га майдонда халқаро стандартлар даражасида қурилиб жиҳозланмоқда.

Янги кампусда 900 ўринли ўқув бино, 1200 ўринли ётоқхона, 300 ўринли ошхона, спорт соғломлаштириш мажмуаси, алоҳида вивария биноси ва 200 ўринли клиника қуриб битказилмоқда.

Жорий йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилаётган ушбу кампусда сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари учун 149.5 млрд маблағ сарфланган.

Шунингдек, янги кампусда институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан замонавий симуляцион марказ қурилмоқда.

А.Тошқулов мазкур бинонинг қурилиш ишларига юқори баҳо бериб, институтда яратилаётган шароитлар таълим сифатини оширишга, ўзаро рақобатни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.