Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, Республика Болалар Ижтимоий Мослашув Маркази тарбиячи ҳамда тарбияланувчилари, Ўзбекистон Экологик партиясининг фаоллари, “Orient-Ceramic” МЧЖ, “TEGEN” МЧЖ, танловда ғолиб бўлган талабалар ва ушбу тадбирни ёритиш мақсадида ОАВ ҳодимлари фаол иштирок этдилар.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида БМТнинг атроф муҳитга бағишланган Конференциясида Бутунжаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарордан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамият эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратишдан иборатдир.
Мана эллик йилдирки, дунёнинг қатор мамлакатларида Бутунжаҳон атроф муҳит кунига бағишлаб турли хил тадбирлар, жумладан, “яшил” концертлар, кўрик-танловлар, боғлар яратиш, шунингдек, атроф-муҳитни тозалашга қаратилган турли экологик акциялар ўтказилади.
Дарҳақиқат, иқлимнинг кескин ўзгариши, чўлланиш ва ер деградацияси, маиший ва саноат чиқиндиларининг тобора ортиб бориши, атмосфера ҳавосининг зарарланиши, сув ресурсларин манбаларининг ифлосланиши ва танқислиги, ўрмонлар ва биохилма-хилликнинг қисқариши инсоният учун ниҳоятда долзарб глобал экологик муаммоларга айланди.
Тантанали маросимда сўзга олганлар мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилганлиги, хусусан соҳанинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилганлигини, дунёнинг қарийб барча давлатларида кенг нишонланадиган Бутунжаҳон атроф муҳит кунининг экологик муаммолар тобора глобаллашиб бораётган бугунги кундаги аҳамияти нечоғлик катталигини алоҳида қайд этдилар. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги ва келгуси авлодлар учун беғубор табиий муҳитни сақлаб қолиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш муаммоларини босқичма-босқич ва изчил ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Иштирокчилар ер юзининг бирор бир жойида Ўзбекистонда бўлганидек тўрт фаслни бир вақтнинг ўзида ёнма-ён учратиш қийинлиги, сеҳрли ўлкамизнинг табиатига мафтун бўлиб боқишнинг ўзи кифоя эмаслиги, бу бойликни асраб-авайлаш лозимлиги ҳақида гапирар экан, парламент аъзолари ва жамоат ташкилотилари вакиллари фаолиятни ҳам давлат, ҳам жамият ва ҳар бир фуқаронинг ишига айлантириш учун курашнинг олдинги сафида бораётганлигини, соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришда ташаббускорлик кўрсатаётганлигини, ўсиб келаётган баркамол авлоднинг экологик тарбиясини кучайтириш мақсадидаги эзгу ишлар янада ривож топаётганлигини, алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Иштирокчилар томонидан мамлакатимизда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш соҳасида Миллий мақсадларга эришишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланганлиги, Оролбўйи ҳудудида сўнгги йилларда олиб борилаётган жаҳонда андозаси йўқ иқтисодий-ижтимоий ва экологик ўзгаришлар эътиборга сазоворлиги қайд этилди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт Стратегиясида экологик барқарорликни таъминлаш масалаларига масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Республика миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш мақсадида баҳор 129 млн 608 мингта кўчат экилган.
Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизидан кўпроғига етказишни мақсад қилиб олди. Ушбу мақсадларга эришиш учун 2030 йилга қадар бўлган давр ичида қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш қувватини қарийб 16 минг МВтга етказиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилганидек, амалга оширилаётган ишлар атроф муҳит ҳолатини юмшатиш, табиий ресурсларнинг деградацияси олдини олишга шароит яратади, табий ресурсларни келгуси авлодлар учун қолдириш имконияти юзага келади, фауна олами турли вакилларининг кўпайиши ва тарқалиши учун қулай экотизим шаклланади, чўл ўрмонлари майдонларининг ва биохилма-хилликнинг кенгайииши минтақада иқлим ўзгаришини юмшашига шароит яратади. Пировард натижада нафақат мамлакатимизда, балки минтақада ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик барқарорлик таъминланади.
Мазкур тадбирда болажонлар “Атроф муҳитни қандай муҳофаза қилиш керак?” шиори остида расмлар чизиш, ўз қўллари билан хонаки гулларни экиш дарслари, улар учун экологик интереактив викторина-ўйинлари, ҳамда эртак қаҳрамонлари билан чиқиндиларни саралаш бўйича қизиқарли машғулотлар бўлиб ўтди.
Тадбир якунида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаол ижод қилаѐтган журналистлар, экологик тадбирларда фаол қатнашаётган иштирокчилар, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ҳамда ушбу йўналишда амалий акциялар ташкил этишда жонбозлик кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташилотлари вакилларини,тадбирда Республика болалар ижтимоий мослашув маркази тарбияланувчилари ўртасидаги Рассом болажонлари рағбатлантирилди.
Ўзбекистон экологик партияси
Тошкент шаҳар партия ташкилоти