Аввалроқ, Фарғона вилояти Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани, жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвирлар тарқалқани ҳақида хабар бергандик.
Фарғона вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилгани тўғрисида маълум қилганди.
Ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Хизиров лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Якуни бўйича ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.