Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ТЭҚКБ ва туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз," дейилади хабарда.