Мусобақада Бухоро давлат педагогика институти талабаси Фарангиз Речепова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
Таъкидланишича, спортчи икки йиллик танаффусдан сўнг катта спортга қайтиб, кучли рақобат шароитида совриндорлар сафидан жой олди. Ушбу натижа унинг матонати, иродаси ва узлуксиз меҳнати самараси сифатида баҳоланмоқда.
Институт жамоаси Фарангиз Речеповани ушбу ютуқ билан табриклаб, келгусидаги мусобақаларда янада юксак натижалар тилади.