Меҳмон Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.
Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси ансамблари билан яқиндан танишиб, келажакда туркий тилли халқлар маданияти ва санъатини кенг тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳалар, консертлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш режалари белгиланди.
Ташриф якунида Метин Ўзаслан Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги ҳамда тоқи саррафон тарихий обидаларида жамоа ансамбллари билан ижодий учрашув ташкил қилиниб кичик консер дастури намойиш қилинди.