Ташриф давомида талабалар халқимизнинг буюк адиблари ҳаёти ва ижодий мероси билан яқиндан танишдилар. Улар ўзбек адабиётининг намояндалари томонидан яратилган асарлар, уларнинг миллий маънавият, ватанпарварлик ва маърифат тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот олдилар.
Шунингдек, талабалар адиблар ҳайкаллари пойига гул қўйиб, улар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Бу каби тадбирлар ёшларда миллий қадриятларга садоқат, аждодлар меросига эҳтиром ва Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган маънавий-маърифий саёҳатлар талабаларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тарихий хотирани асраш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳамкорлик материали