Бугунги кунга келиб институтнинг Халқаро Туркия факультетида  талабалар таҳсил олмоқда.

Жорий йилнинг 21 июл куни мазкур факультетнинг 40 нафар талабаси ёзги амалиётни ўташ учун Анқара шаҳрига учиб кетди. Сафардан олдин талабалар билан институт ректори Шухрат Тешаев ва ректор маслаҳатчиси Маъруф Махмудов талабалар билан мулоқот ўтказди. Уларга қисқа вақт бўлсада, бу давлатда ўтказадиган амалиёт самарали ўтиши кераклигини таъкидлади. 

Талабалар сал кам икки ой давомида у ерда бўлиб, нуфузли тиббиёт муассасалари, тиббиёт университетларида амалий машғулотларда иштирок этишади. Малакали профессорларнинг маҳорат дарсларида иштирок этишади. Ўйлаймизки, бундай халқаро ҳамкорлик алоқалари тиббиёт ва таълимни ривожлантиришга ажойиб восита бўлади.