Клубнинг номи "Нурафшон" профессионал футбол клубига ўзгартирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоа бу "Нурафшон" номи билан ўз тарихидаги энг юқори натижалар ҳамда ёрқин ва чиройли футбол намойиш эта олган клуб мухлисларининг хурсандчиликларига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зеро бу ўзгаришни "Нурафшон"нинг жонкуяр мухлислари анчадан бери кутишар эди.

Шунингдек, кун давомида Бухоро марказий ўйингоҳида “Нурафшон” профессионал футбол клуби ташаббуси ва Бухоро футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда “Нурафшон” профессионал футбол клуби бош директори Фарруҳ Жамолович Хамраев, жамоанинг бош мураббийи Усмон Қудратович Тошев ҳамда вилоятда футбол бўйича мураббийлик фаолиятини юритаётган мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Учрашувдан асосий мақсад Бухоро футбол мактабини қайта тиклаш, замонавий методикаларга асосланган малака оширувчи машғулотларни кучайтириш, “Нурафшон” ПФКнинг футболчиларига муносиб ўринбосарларни тарбиялаш, шунинг билан бир қаторда клуб қошида 14-16-18 ёшдаги ёшлар жамоаларини шакллантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди.