Ушбу киноасар сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Маркел Маркайда, оператор Хосе Мигель Агилар ижодий ҳамкорлигида ишланган.
Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида испаниялик ижодкорлар билан бирга яратилган.
Кинокартинада бош қаҳрамони Қамар исмли йигит марҳума онасини соғинганда Бухоро осмонидаги юлдузлар билан суҳбатлашади.
Маълумот учун, “Кино 5 кунда” танловида Филиппин, Беларусь, Япония, Ҳиндистон, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш киноижодкорлар иштирок этишди.