Учрашувда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2020 йилдаги «Бухоро вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартиралик турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Зарипов аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топиш борасида Федерациянинг «жамоатчилик гуруҳлари»ни сафарбар қилиш, мурожаатлар билан ишлашда самарадорликни таъминлаш мақсадида, вилоятнинг ҳар бир деҳқон ва буюм бозорларида Федерациянинг «Таянч пунктлари»ни ҳамда маҳаллалар кесимида «Ҳуқуқий маслаҳат марказлари»ни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Эндиликда республикамизда илк бор Бухоро вилоятида ҳар бир МФЙлари кесимида «Ҳуқуқий маслаҳат марказлари» ташкил этилади.