2022 йил 22 январь куни ўтказилган навбатдаги танлов натижаларига кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “Хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича энг илғор ўта муҳим объект” ва “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги энг илғор Фуқаро муҳофазаси тузилмаси" номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Кубок  ва сертификатлар Ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг йиғилишида топширилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, тизим корхоналарининг ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ўз самарасини бермоқда, ўз навбатида бунинг натижаси мисолида ушбу эътирофларни айтишимиз мумкин. Шунингдек, Заводдаги барча мутахассисларнинг ва бутун жамоанинг ҳар томонлама ҳамжиҳатлиги ҳам бу муваффақиятга сабаб бўлди.

Бу ҳақда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Матбуот хизмати хабар қилди.