Шарқ-1 мавзесида жойлашган АТ Халқ банки Бухоро шаҳар филиалига тегишли бўлган 997,7 м² дан иборат савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси, 2020 йил 25 мартдаги олди-сотди шартномасига асосан “DILIM NUR STROY” МЧЖга сотилган. “DILIM NUR STROY” МЧЖнинг мурожаатига асосан Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги 38-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандида “DILIM NUR STROY” МЧЖга тегишли бино-иншоотларни бузиб, ўрнида биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш хамда юқори қаватларида турар жой биноси қурилиши учун танланган ер майдони жойлашуви келишилган бўлса-да, қайта қуриш асос бўладиган ҳужжатлар (шаҳар қурилиш бўлимининг рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмасдан “DILIM NUR STROY” МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан пойдевор қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди. “DILIM NUR STROY” МЧЖга Бухоро вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2021 йил 16 февралда 21-сонли қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.

2. Шарқ-1 мавзеси ҳудудидан Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги 5380-сонли қарори билан “DEVELOPED HOUSE” МЧЖга савдо, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, кўп қаватли кўп хонадонли турар жой бинолари қуриш ва ҳудудга туташ ерларни ободонлаштириш учун 600 м² ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган.

Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг 2020 йил 17 декабрдаги 39-сонли йиғилиш баёнининг 17-бандига мувофиқ шаҳар ҳокимлиги захира ерлари хисобидан биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш хамда юқори қаватларида турар жой биноси қурилиши учун танланган ер майдони жойлашуви келишилган.

Архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета хужжатлари, экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмасдан, “DEVELOPED HOUSE” МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан пойдевор қурилиши ишларини олиб бораётганлиги аниқланди. Бухоро вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2021 йил 16 февраль куни “DEVELOPED HOUSE” МЧЖга 20-сонли қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.

3. Шарқ-1 мавзесидан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмасдан “SHARQ JEMCING CITY” МЧЖ томонидан 600 м² ер майдони эгаллаб олиниб, ўзбошимчалик билан пойдевор қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди. Бухоро вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2021 йил 16 февраль куни “SHARQ JEMCING CITY“ МЧЖга 23-сонли қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.

4. Шарқ-1 мавзесидан тегишли ҳуқукий ҳужжатлар, шунингдек, архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмасдан, “Норқулова Роза Строй“ МЧЖ томонидан 600 м² ер майдонида ўзбошимчалик билан пойдевор қурилиши олиб борилаётганлиги аниқланди. Бухоро вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2021 йил 16 февраль куни “Норқулова Роза Строй“ МЧЖга қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.