Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги маълум қилди.

Бухоро шаҳрини 2022- йилда Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор форум доирасида қабул қилинди.

ФорумдаТуркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев, Байкар Течнологй компаниясининг технологик директори Селъжук Байрактар, Туркия ёшлар ва спорт вазири Халис Юнус Эрсёз, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Тадбир сўнгида Бухоро шаҳрининг биринчи Туркий дунё ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан қўшма қарор ва 2022- йил давомида Бухоро шаҳрида амалга ошириш режалаштирилган ҳаракатлар режаси имзоланди.