Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда оқсоқликка йўл қўйгани айрим туман ҳокимларини огоҳлантирди.
Жумладан:
Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров,
Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов,
Олот тумани ҳокими Н.Неъматова,
Шофиркон туман ҳокими А.Файзиллоев,
Қоракўл тумани ҳокими Х.Тоҳиров,
Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров қаттиқ огоҳлантирилди.
Шунингдек, 1 июлгача ушбу ҳокимлар белгиланган кўрсатгичлар ижросини таъминламаган тақдирда уларга интизомий жазо чорасини кўриш қайд этилган.