Ижодий сафар давомида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари хусусан, "Регистон" майдони, "Гўри Амир" мақбараси ҳамда "Шоҳи Зинда" мажмуасини зиёрат қилишди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 1-,59-,62-,67-, 31- ва 77 умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун режиссёр Муножат Эргашева томонидан саҳналаштирилган “Миёв хола уйчаси” спектакли намойиш этилди.
Намойишга келган болажонлар ушбу намойиш уларда катта таассурот қолдирганини таъкидлаб, бухоролик ижодкорларга раҳмат айтишди.