Миршакар Тўрабоев 1982 йил Пешкў туманида туғилган. Маълумот — олий. 2003 йил Қарши давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йил Бухоро шаҳар молия бўлими бюджет инспекцияси 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаб, вилоят молия бошқармаси бошқарув органларини молиялаштириш сектори етакчи иқтисодчи(2005), вилоят молия бошқармаси Ғазна ижроси бўлими бош иқтисодчи(2005-2007), Молия вазирлиги Ғазначилиги вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси ғазначилик операцияларини амалга ошириш бўлими бошлиғи(2007-2013), вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси иқтисодиёт ҳаражатларини молиялаштириш бўлими бошлиғи(2013-2017) лавозимларида меҳнат қилган.
Миршакар Тўрабоев мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Бухоро вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.