Учрашув давомида AMS Co. Ltd. компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари намойиш этилди. Компания, хусусан, электроскутерлар, электромопедлар, электромототцикллар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, шунингдек Сеулда Nanu бренди остида зарядлаш станцияларини ўрнатиш билан шуғулланади. Батареяларни алмаштириш технологиясига асосланган Nanu зарядлаш станциялари батареяни 10 сония ичида зарядлашга имкон беради. Ушбу технологиялар ёрдамида компания атроф-муҳит ва экологик тозаликни ҳимоя қилишга интилади. Шунингдек, компания энг яқин станциянинг жойлашган жойини, батарея зарядининг қолган даражасини ва батареянинг қолган қувватини исталган вақтда ва исталган жойда тез ва осон текшириш имконини берадиган Nanu Mobility мобил платформасини ҳам тақдим этди.

Учрашув давомида «Real Moto» МЧЖ мутахассисларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш ва қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки ишларни бошлаш учун Жанубий Кореяга сафарга боришлари тўғрисида келишувга эришилди.

Музокаралар якунида Бухоро вилоятида электроскутерлар, электромопедлар ва электромототцикллар учун батареялар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида барча томонлар иштирокида уч томонлама Ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.