Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, март ойида туман ва шаҳар ҳудудларида ўтказилган ҳамкорликдаги рейдлар давомида 450 га яқин фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташланганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91¹-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 190 миллион сўм миқдорида жарималар белгиланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарларнинг бундай хатти-ҳаракатларни такрорламаслиги учун тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.