Профилактика инспекторлари қора Gentra.дан шубҳаланиб, уни тўхтатишга уринган. Бироқ ҳайдовчи ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида автомашина тўхтатилган. Текширувда машинанинг орқа ўриндиғи олиб ташланиб, жигарранг ҳўкиз юклангани аниқланган.

Дастлаб ҳайдовчи молни қариндошининг уйидан олиб келаётганини айтган. Бироқ “қариндош” ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган. Шундан сўнг тезкор-тергов гуруҳи чақирилган.

Дастлабки суриштирув давомида фуқаро молни ўғирлагани айтган. Ҳўкизнинг бозор нархи тахминан 10 миллион сўмга баҳоланган.

Гумондор – Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро аввал ҳам ўғирлик учун судланган. Ҳозир унинг Бухородаги бошқа ўғирликларга алоқаси бор-йўқлиги ҳам текшириляпти.