Дастлабки ўқув йилида Бухородаги Президент мактабига 5 минг 767 нафар ўқувчи ёшларнинг аризалари келиб тушган.
Тест синовларини юртимизда ҳукм сураётган пандемия тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда “Дилкушо” теннис марказида, очиқ ҳавода ўтказиш учун зарур чора-тадбир кўрилиб, бир пайтнинг ўзида 1 минг 440 нафар ўқувчини қабул қилиш имконияти яратилди.
Таъкидлаш жоизки, нуфузли мактабда ўқиш истагида бўлган ўғил-қизларни тест имтиҳонига киришлари, синов жараёнини юқори даражада ўтказилиши билан боғлиқ жараён шу йилнинг 23-24 июль кунлари улар иштирокида ташкиллаштирилган шартли тест имтиҳони машғулоти (репетиция)да шакллантирилган. Мазкур шартли тест синовларида 5 минг 500 нафардан ортиқ даъвогар ўқувчи иштирок этган. Тест синовларини юқори даражада адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун барча шарт-шароит яратилган.
Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, дастлабки синов натижалари август ойининг ўрталарида эълон қилиниши кўзда тутилган. Иккинчи босқич синовлари 20 августдан 25 августга қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун куннинг биринчи ярмида ўтказилган тест синовларида 1 минг 390 нафар талабгорлар тест синовларида иштирок этди, дея хабар беради Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, тест синовлари эртага, 27 июль куни ҳам давом эттирилади.