Мото-марафон 2 октябрь куни соат 9:30 да "Asia Bukhara" меҳмонхонаси олдидан йўлга чиқди. Ҳаваскор иштирокчилар кун давомида қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб саёҳатда бўлиб, "Баҳоуддин Нақшбанд" зиёратгоҳи, "Моҳи-хосса" ёзги саройи ҳамда "Пойи Калон" мажмуасига боришди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мото-марафон вилоят ҳокимлиги ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида хавфсиз ва юқори савияда ташкиллаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, байкерлар шоуси Бухоро вилоятида иккинчи марта ўтказилган бўлиб, келгусида уни анъанавий тарзда ташкил этиб бориш режалаштирилган. Шунингдек, бугун шаҳар аҳолиси ушбу мото-марафоннинг "Пойи Калон" майдонида бўлиб ўтган тантанали шоу дастуридан баҳраманд бўлишди.