Хусусан, 24 сентябрь куни қадим шаҳарда кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт  қудратли бўлур!” шиори остида эркаклар ва аёллар ўртасида вилоят очиқ кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, мазкур нуфузли мусобақа Бухоро шаҳридаги кўҳна ва боқий “Пойи Калон” мажмуасида ўтказилади ва унда республикамизнинг турли ҳудудларидан сараланган жамоалар ғолиблик учун беллашади.

Кураш мусобақаси якунида ғолиб ва совриндор жамоалар медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Мусобақанинг соврин жамғармаси 120 миллион сўмни ташкил қилиб, соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

1-ўрин  60 миллион сўм,

2-ўрин  30 миллион сўм

3-ўрин  15 миллион сўм тақдим этилади.