ФВВ ҳолат юзасидан расмий ахборот берди. Унга кўра, 31 январ куни соат 8:23да 112 тизими орқали Қоракўл туман Тинчлик маҳалласи Шўробод кўчасида жойлашган 2-қаватли уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига қутқарувчилар ва бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш газ плитасидан фойдаланиш жараёнида газ сизиб чиқиш оқибатида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 киши тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқлиги билдирилди.