– Бухоро иқтисодиётига, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришлар олиб кирадиган 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар билан келганмиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Дастлаб ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига тўхталиб ўтилди. Бу соҳада Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг иккинчи босқичига яна 248 миллион доллар жалб қилинади.

Натижада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, 775 минг киши канализация тармоғига уланади. Марказлашган ичимлик суви билан қамров ҳозирги 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.

Президентимиз одамлар бу ўзгаришларни кутаётганини таъкидлаб, масъулларга лойиҳаларни тезлаштиришни топширди.