Текширув Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Аниқланишича, Жондор туманида давлат рўйхатидан ўтган ЯТТ «Ш.У.» ва фуқаро Ж.Қ. ўзаро тил бириктириб, лицензиясиз фаолият юритган. Улар кирим ҳужжатлари ва мувофиқлик сертификати бўлмаган, умумий қиймати 72 млн сўмлик 1 115 литр этил спиртини биржа савдолари орқали Олот тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа бюджет ташкилотларига пул ўтказиш йўли билан сотиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.