Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бир неча ой аввал мазкур боғчага ташриф буюриб, мавжуд шароитни ўрганган ва уни замонавий талаблар асосида янгилаш бўйича топшириқлар берган эди. Бу галги Бухорога ташрифи давомида у боғчада амалга оширилган ишлар билан танишди.

Топшириқлар доирасида ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10,5 миллиард сўм йўналтирилиб, қарийб 50 йиллик бино тубдан реконструкция қилинди.

Янги шароитлар натижасида ҳудуддаги 3–6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилди.

Қурилиш ишлари давомида таълим-тарбия жараёни тўхтатилмади. Болалар вақтинча 17-мактабга кўчирилиб, машғулотлар узлуксиз давом эттирилди.

Бугун муассасада болалар учун миллий стандартларга жавоб берадиган замонавий ва қулай шароитлар яратилган.